Конимех туманидаги “Тўққизтепа” МФЙда ташкил этилган сайёр қабулда тоза ичимлик суви танқислиги, ишсизлик масаласи, спорт заллари йўқлиги муҳокама қилинди

15.02.2018, 19:55

Конимех туманидаги “Тўққизтепа” МФЙда ташкил этилган сайёр қабулда тоза ичимлик суви танқислиги, ишсизлик масаласи, спорт заллари йўқлиги муҳокама қилинди

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари иштирокида сайёр учрашулар ўтказиб келинмоқда. Ана шундай учрашувнинг навбатдагиси  Конимех туманидаги “Тўққизтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди.

Аҳолининг дардини тинглаш, уларнинг муаммоларига ечим топиш, халқ манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишга қаратилган сайёр учрашувда фуқаролардан ҳар хил мазмунда тушган муаммолар атрофлича ўрганилди.

Мазкур маҳалла фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда муаммоларнинг аксарияти тоза ичимлик суви танқислиги, ишсизлик масаласи, болалар спорт билан шуғулланишлари учун спорт зал йўқлиги ҳақида билдирилди.

Хотин-қизлар ва ёшларни иш билан таъминлаш борасида билдирилган масалани ижобий ҳал этишда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси К.Нармуратова яқин ойларда 200-250 иш ўринга эга бўлган кичик корхона ишга тушиши ва маҳалладаги ишсиз фуқароларни иш билан таъминланиши ҳақида таъкидлаб ўтди.

Сайёр учрашувда халқ депутатлари Конимех тумани Кенгаши депутатлари мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда юқоридаги камчиликлар юзасидан берилган топшириқларни назорат қилиш, керак бўлса, депутатлик ваколатидан фойдаланиб, уларга амалий ёрдам бериш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Ч.РАДЖАБОВ,

O‘zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

жисмоний ва юридик шахсларнинг

мурожаатлари билан ишлаш

бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1698
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+