Тошкент вилоятида ишончли вакил сайловолди тарғиботини бошлади

21.09.2021, 16:21

Тошкент вилоятида ишончли вакил сайловолди тарғиботини бошлади

Тошкент вилояти Ёшлар марказининг анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили, Тошкент давлат аграр университети проректори Турдибоева Раъно  Эшовнанинг  сайловолди ташвиқоти бошланиши муносабати билан ОАВ учун брифинг ўтказилди.

Брифингни партия Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқин Файзиев очиб, партиядан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёеевнинг Тошкент вилояти бўйича ишончли вакилини йиғилганларга таништириб ўтди.

Брифингнинг асосий қисмида Раъно Турдибоева ишончли вакил ишининг бошланиши, унинг мақсадлари, вазифалари ҳақида батафсил маълумотлар бераркан, 2021 йил 21 сентябрдан бошлаб 32 кун мобайнида сайлов кампаниясини ўтказишда   номзодга кўмаклашиш, давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда, номзоднинг манфаатларини ифодалаш орқали ўз фаолиятида сайловнинг демократик асосларда, очиқлик ва адолат тамойилларига мос равишда ўтишига баҳоли қудрат ҳисса қўшишини билдирди.

Сайлов кодексида белгиланган қонуний талабларга қатъий риоя қилган ҳолда ташвиқот ишлари билан шуғулланишини маълум қилди. Вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида, ташкилотлар, муассасалар, корхоналарда турли соҳа вакиллари билан юзма-юз мулоқотлар, йирик оммавий учрашувлар, тор доирадаги суҳбатларда фаолиятининг бош мақсади бўлган ташвиқот ишларини Президентликка номзоднинг дастурида белгиланган асосий ғоя ва мақсадларни фуқароларга жонли, ҳаётий мисоллар орқали, самимий суҳбат ва савол-жавоблар асносида тарғиб қилишини таъкидлади.

Сайловларда оммавий ахборот воситаларининг ўрни тобора ортиб бораётгани, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги, сиёсий билимларини оширишда соҳа вакилларининг ўрни беқиёс эканини таъкидлаб, партия номзодини кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш, сайловчилар билан ўтказиладиган учрашувларни батафсил ва ҳаққоний йўсинда ёритиб боришларига ишонч билдирди.

Брифинг якунида журналистлар томонидан партия тарғибот воситаларининг ўрнатилиши, сайловолди учрашувлари ҳудудий қамрови, 22 та туман(шаҳар) лардаги маҳаллий матбуотида мақолалар ёритилиши режаси, номзоднинг сайловолди дастуридан журналистлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларни яшаш шароити, ишлаш шароитини яхшилаш масаласи нечоғлик ўрин олгани борасидаги саволларига атрофлича жавоблар берилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1239
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+