Ишончли вакил ромитанлик ёшлар билан учрашди

22.09.2021, 11:40

Ишончли вакил ромитанлик ёшлар билан учрашди

O’zLiDePдан Президентликка кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Бухородаги ишончли вакили Самойдин Хусеновнинг навбатдаги тарғибот учрашуви Ромитан туман марказидаги “Хотира ва Истироҳат боғи”да ўтказилди.

Тадбир аввалида сўзга чиққан С.Хусенов номзод фаолияти тўғрисида маълумот бериб, барчани сайловда уни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар ҳам сайловда ҳар ким ўзи истаган номзодга овоз бериш ҳуқуқига эга эканлиги, аммо муносиб номзодни сайлаш муҳим масала эканлигини таъкидлаб ўтишди. Сайлов нафақат, сиёсий жараён, балки мамлакат келажагини белгилаб берувчи муҳим қарор эканлигига алоҳида урғу берилди.

Самимий табриклар, илиқ сўзлар хушовоз санаъткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқларга уланди. Шунингдек, тадбир давомида спортчи ёшларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди ва иқтидорли қизалоқлар томонидан дилрабо рақслар ижро этилди.

Зарнигор  Нафиддинова,

 O‘zLiDeP Бухоро вилоят  Кенгаши

матбуот  котиби 

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    625
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+