Биз шифокорларнинг танлови – Шавкат Мирзиёев

22.09.2021, 11:43

Биз шифокорларнинг танлови – Шавкат Мирзиёев

Айни кунларда юртимизда жорий йилнинг 24 октябрь куни  Ўзбекистон Республикаси Президентлигига  ўтказиладиган сайловга қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Партиямиз томонидан турли тарғибот тадбирлари ўтказилиб, жойларда сайловчилар билан қизғин учрашувлари уюштирилмоқда.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан тиббиёт бирлашмаларида фаолият олиб бораётган шифокорлар иштирокида “Биз шифокорларнинг танлови – Шавкат Мирзиёев” номли тарғибот акцияси  уюштирилди.

Акция доирасида Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Эътироф эътилганидек, аҳоли саломатлигини асраш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, халқимизга кўрсатилаётган тиббий-профилактика ёрдамининг сифати ва самарадорлигини юксалтириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифатини юксалтириш, соғлиқни сақлаш тизимини тиббиётнинг энг сўнгги технологиялари билан таъминлаш номзод дастурининг энг муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Шу мақсадда ташкил этилган тарғибот акциясида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янги даражага кўтарганлиги, бу эса фуқаролар соғлиғини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётганлиги қайд этилди.

Тадбирда O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, “Сиёсий таълим” маркази раҳбари Жамила Сайфиддинова сўзга чиқиб, “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти, Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни қуриш бўйича қилинаётган ишлар ва миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида батафсил тушунчалар берди.

- Нуфузли халқаро ташкилотлар рейтинги натижаларига кўра, Ўзбекистон болалар саломатлиги муҳофазаланган етакчи ўн мамлакатдан бири ҳисобланади. “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобидаги муҳим вазифа сифатида илгари сурилган соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этиш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини тубдан ошириш бўйича амалга оширилиши режалаштирилган ишлар хусусида, юртимизда оналар саломатлигига қаратилаётган эътибор, соғлом фарзандларнинг дунёга келиши юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар самараси эканлиги алоҳида тўхталиб ўтилган. Бизнинг танловимиз – Шавкат Мирзиёев!, - дейди Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи ўринбосари Дилшод Раҳмонов.

Марҳабо Чўлиева

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    576
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+