Ишончли вакилнинг учрашувлари партиянинг тарғибот акцияларига ҳамоҳанглик касб этмоқда

22.09.2021, 14:59

Ишончли вакилнинг учрашувлари партиянинг тарғибот акцияларига ҳамоҳанглик касб этмоқда

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоят кўчалари бўйлаб сайловолди тарғибот акцияси ташкил этилди.

“Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилган акцияда партиянинг Ёшлар қаноти фаоллари шаҳар бўйлаб автобусларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод  Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида белгиланган йуналишлар бўйича ташвиқкот тадбирларини амалга оширдилар. Мазкур акцияда Ёшлар қаноти фаоллари тенгдошларини эзгу бир куч остида бирлашишга ҳамда партия номзодига овоз беришга чақирдилар.

Ишончли вакилнинг навбатдаги учрашуви Андижон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари билан давом этди. Андижон шаҳридаги вилоят касаба уюшмалари бирлашмасида бўлиб ўтган мазкур мулоқотда Марказий сайлов комиссиясининг шу йил 15 сентябрдаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод  Ш. М. Мирзиёевнинг Андижон вилояти бўйича ишончли вакили сифатида рўйхатга олинган вилоят Нуронийлар жамғармаси раиси Ўктамжон Охунов сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли, фаолияти, сайловолди дастури бўйича батафсил тушунчалар берди.

- Номзоднинг сайловолди дастури билан танишар эканмиз, сўнгги беш йилликдаги эзгу ислоҳотларнинг мантиқий давомини кўряпмиз, - дейди вилоят ИИБ фахрийлар Кенгаши раиси Турсунбой Рустамов. – Хусусан, дастурда ватанимизни янада равнақ топтиришга, халқимиз салоҳиятини тўлароқ рўёбга чиқаришга йўналтирилган мақсадлар, вазифалар илгари сурилган. Таъкидлашдан чарчамайман: унда ягона пировард мақсад –  Ўзбекистонда инсон қадрини янада юксалтириш, халқимиз турмуши фаровонлигини бунданда ошириш, “давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғояни тўла амалга татбиқ қилишдан иборатлиги яққол кўзга ташланади.

Ишончли вакил томонидан дастурнинг ҳар бир банди халқ манфаатига хизмат қилиши, ҳар сатри фақат ва фақат инсон қадрини энг юксакларга кўтаришни мақсад қилгани алоҳида қайд этилди.

Айтиш жоизки, учрашувда ишончли вакил фаолиятининг бош мақсади - Президентликка номзод сайловолди дастурида белгиланган асосий ғоя ва мақсадларни фуқароларга жонли, ҳаётий мисоллар орқали, самимий суҳбат ва савол-жавоблар асносида тушунтиришга, шу билан бирга жойларда мавжуд масалалар юзасидан ҳам фикрлашишга асосий эътиборини қаратди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    643
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+