Ишончли вакил Рустам Калонов шаҳар прокуратура ходимлари билан учрашди

22.09.2021, 15:06

Ишончли вакил Рустам Калонов шаҳар прокуратура ходимлари билан учрашди

O'zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзоднинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили  Рустам Каланов Тошкент шаҳар прокуратура ходимлари билан учрашди.

Ишончли вакили Р. Каланов номзоднинг таржимаи ҳоли, сайловолди дастурининг устувор йўналишлари  ҳақида маълумот берди.

Сайловолди дастурнинг адолат ва қонун устуворлиги – халқпарвар давлат пойдевори йўналиши бўйича қатор муҳим вазифалар белгилаб олинган.

Хусусан,

- эндиликда қарор ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти уни қабул қилган мансабдорнинг ўзига юкланади;

- маъмурий судларга давлат идоралари томонидан етказилган зарарни қоплаш ва бошқа ҳуқуқий оқибатларга оид масалаларни ҳал қилиш ваколати берилади;

- судлар фаолиятига “ягона дарча” тартиби жорий этилади. Яъни, бундан буён иш фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий судга тааллуқли бўлишидан қатъи назар, ариза “ягона дарча” асосида қабул қилинади. Бу эса фуқаро ва тадбиркорларнинг эшикма-эшик сарсон бўлишига чек қўяди

- прокуратура фаолияти фуқароларнинг қадр-қиммати, ҳуқуқлари ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишга йўналтирилади. "Қонун – устувор, жазо – муқаррар” деган принцип прокуратура органлари фаолиятининг бош мезони бўлиши зарурлиги кўрсатиб ўтилган.

Учрашув иштирокчилари ўзларининг саволларига аниқ жавоблар олдилар.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    1220
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+