Форишда “Инсон қадри учун” шиори остида оммавий тарғибот тадбири бўлиб ўтди

22.09.2021, 15:08

Форишда “Инсон қадри учун” шиори остида оммавий тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Президентлигига сайловлар бўлиб ўтадиган 24 октябрь санасига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Айни кунларда Жиззах вилоятида ҳам партиямиздан кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили Байрамбек Узаков ва тарғибот гуруҳи аъзолари жойларда сайловчилар билан учрашмоқда.

Эътиборли жиҳати, ушбу сайловолди учрашувларида O’zLiDePдан  Президентликка номзоди кўрсатилган Шавкат Миромонович Мирзиёев Сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар нафақат сайловчилар билан бўлиб ўтаётган юзма-юз очиқ мулоқотларда, балки янги форматдаги тарғибот-ташвиқот тадбирлари орқали ҳам кенг жамоатчиликка етказилмоқда ҳамда партиямиздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашга чақирилмоқда.

 Хусусан вилоятнинг чекка туманларидан бири – Форишда бўлиб ўтган  ишончли вакилнинг сайловчилар билан очиқ мулоқоти ҳам “Хонбанди” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари учрашуви билан бошланди. Самимий руҳда ўтган мулоқот чоғида партиядан кўрсатилган номзоднинг Сайловолди дастурида илгари сурилган устивор вазифалар туманда сўнгги йилларда амалга оширилган бунёдкорлик жараёнлари, форишликлар ўз ҳаётларида яққол ҳис қилган ижобий ўзгаришлар билан узвий ҳолда тушунтириб берилди. Учрашувда  партиямиздан кўрсатилган номзоднинг Сайловолди дастурига таалуқли кўплаб саволлар берилгани, кенг жамаотчиликнинг сиёсий тушунчаси, дунёқараши ошганидан, одамлар бу сайловлар ўз тақдирларига бевосита дахлдор эканликларини яхши англаб етганликларининг яққол далолати десак, янглишмаган бўламиз.

Ўша куни аҳолининг кечки дам олиш саотларига мослаб туман Маданият марказида ташкиллаштирилган “Инсон қадри учун” шиори остидаги оммавий тарғибот-ташвиқот  тадбири ҳам кўтаринки руҳда  ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиядан кўрсатилган номзоднинг  Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков, Олий Мажлис қанунчилик палатаси депуати Феруза Нигматова, партия вилоят ва туман Кенгашлари фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, фермер ва тадбиркорлар, ёшлар, санъат ва спорт соҳалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар, қисқа давр ичида мамлакатимизда амалга оширилаётган  янгиланишлар нафаси Форишда ҳам ҳар бир  соҳа ва тармоққа, шаҳар ва туманга, қишлоқ ва маҳаллага, ҳар бир хонадонга кириб борганини таъкидлаб ўтдилар. Бу оламшумул ўзгаришларни узвий давом эттириш учун Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

Тадбир давомида янграган дилрабо куй-қўшиқлар, ижро этилган гўзал рақслар йиғилганларга олам-олам завқ бағишлади.

                                              Баҳром Мирзақобилов,

O'zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

матбуот котиби.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    808
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+