Пандемияни ҳамжиҳатлик ва тиббий маданият билан жиловлаш мумкин

23.09.2021, 11:31

Пандемияни ҳамжиҳатлик ва тиббий маданият билан жиловлаш мумкин

Кеча Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқини диққат билан тингладик. Давлатимиз раҳбари яна бир бор COVID-19 пандемияси ва унинг нафақат ижтимоий-иқтисодий, балки маънавий-сиёсий оқибатлари ҳақида тўхталди. Халқаро ҳамжамият эътиборини ушбу офатни биргаликда бартараф этишни якдиллик билан давом эттиришга чақирди.

Ҳақиқатан ҳам вирусни ҳар бир давлат ўзича алоҳида алоҳида енга олмайди. Буни коронавирус синдроми остида ўтган икки йиллик давр яққол кўрсатиб берди. Зеро вирус миллат, ирқ, макон танламаяпти. Президентимиз масаланинг шу жиҳатига эътибор қаратиб, БМТнинг “ҳеч кимни эътиборсиз қолдирмаслик, ҳамма учун ва барча жойда”, деган тамойил асосида вакциналардан тенг ва адолатли фойдаланиш имкониятини яратишга доир ёндашувини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ишларни тизимли ташкил этиш, ҳар бир давлатда вакцинация жараёнини жадаллаштириш ва одамлар ҳаётини сақлаб қолиш масададида вакцинация натижаларини халқаро миқёсда тан олиш жараёнларида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мувофиқлаштирувчи ролини янада кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикасининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва Бош Ассамблеянинг расмий ҳужжати сифатида тарқатилган Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги Кодекс бу борадаги амалий ҳиссамиз бўлганлигини алоҳида эътироф этдилар.

Албатта бугун касаллик бизга бегона эмас. Уни бартараф этиш учун вакцина бор. Касаллик занжирини узиш учун эмлашни самарали йўлга қўйиш талаб этилади. Бунинг ҳар бир давлат вакцинация жараёнига жуда жиддий ёндашиши зарур. Вакцинациянинг аҳамиятини қуйидагича изоҳлаш мумкин. Ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва жамоат жойларига боришдан ўзини тийиш кабилар вирус юқиши ёки уни бошқаларга юқтириш эҳтимолини камайтиришда самарали амал сифатида ҳисобланишига қарамасдан, бу чоралар пандемияни жиловлаш учун етарли эмаслиги кўриниб қолди.

Ҳамжиҳатликда ҳикмат кўп, дейди доно халқимиз. Шу маънода давлатимиз раҳбарининг БМТ минбаридан туриб айтган фикрлари пандемияни жиловлашда барчани бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишга қаратилган эзгу даъватдир.

Яни бир гап. Мутахассис сифатида айтишим керакки, ҳар қандай хасталикнинг энг бирламчи ва самарали давоси – юксак тиббий маданият эканлигини унутмаслигимиз керак. Шу маънода Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бу борадаги ролини ҳам кучайтириш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга деб ҳисоблайман.

Дилбар Усмонова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

  • Кўрилди
    578
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+