Ишончли вакил даштиғозликлар билан учрашди

23.09.2021, 12:15

Ишончли вакил даштиғозликлар билан учрашди

Президентликка O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилояти бўйича ишончли вакили Бойсун туманидаги "Даштиғоз" маҳалласида сайловчилар билан биринчи учрашувини ўтказди.

Маҳалла ҳудудидаги миллий кураш бўйича спорт мактабида бўлиб ўтган учрашувда маҳалла фаоллари, тумандаги фаол ёшлар, турли соҳа вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб, учрашув иштирокчиларига ЎзЛиДеП номзоди ташаббуси билан ўтган беш йиллик фаолияти давомида юртимизда амалга оширилган ислоҳотларнинг амалий натижаларига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

Ишончли вакил Бойсундаги ўзгаришлар хусусида тўхталди.

Айни пайтда ЎзЛиДеП номзодининг ишончли вакили Абдулхаким Эшмуратов Бойсун туманидаги "Даштиғоз" маҳалласида сайловчилар билан учрашувда ўтган беш йил давомида амалга оширилган барча соҳалардаги ислоҳотларни айнан туман ҳудудидаги ўзгаришлар мисолида айтиб ўтди. Мисол учун, биргина туман ҳудудида мактабгача таълим ёшидаги болаларни боғчаларга қамраб олиш даражаси 7,9 фоиздан 53 фоизга ортгани, ҳудуддаги 9 та мактаб реконструкция қилингани, 7 таси қайта таъмирлангани таъкидланди.

Ёки Хўжамайхона сувининг узоқ масофага қувур орқали тортиб келингани, ҳудудга оптик тола ўтказилиши натижасида 39 та маҳалла аҳолиси интернет билан таъминлангани ҳам шу ерлик аҳоли учун қулайлик яратди.

Қолаверса, Бойсун-Денов автомобил йўлининг таъмирланишига катта миқдорда маблағлар ажратилмоқда.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    416
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+