Ишончли вакил Андижон тумани сайловчилари билан учрашди

23.09.2021, 16:46

Ишончли вакил Андижон тумани сайловчилари билан учрашди

Андижон туман ҳокимлигида ташкил этилган навбатдаги учрашувни  O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова очиб берди. Ундан сўнг сўз олган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг вилоятдаги ишончли вакили Ўктамжон Ахунов томонидан сайловолди дастури, таржимаи ҳоли, айни кунга қадар олиб борган фаолияти, ташвиқот ишлари хусусида атрофлича маълумот берилди.

Хусусан, ўтган даврда номзод томонидан мамлакатимизда амалга оширилган изчил ислоҳотлар, шунингдек, вилоятнинг барча соҳаларидаги улкан ўзгаришлар айни фаолиятнинг маҳсули эканлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашувда сўз олган туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари маслаҳатчиси, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Мавлудахон Юсупова номзоднинг қатъий иродаси ва юксак ташкилотчилик салоҳияти туфайли халқни рози қилиш, камбағалликни камайтириш вазифаси давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигини, ушбу муаммони ечишда ўзига хос ёндашув ва иш услублари шаклланганлигини, “Темир”, “аёллар”, “ёшлар” ва “меҳр” дафтарлари асосида аниқ режа ва дастурлар ишлаб чиқилиб, бугунги кунда ҳаётга фаол жорий этилаётганлигини мамнуният билан таъкидлади.

Шунингдек, сайловолди дастурдаги маҳалла тизимининг ҳуқуқ ва ваколатлари кенгайтирилиб, молиялаштириш манбалари ва тартиби такомиллаштирилиши, маҳаллада фуқаролар учун давлат ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, давлат органларига маҳалладан туриб мурожаат қилиш имконияти яратилиши хусусидаги бандлар мазкур тизимдаги янада кенгроқ қулайликларга йўл очишини қайд этди.

Учрашув давомида сайловолди дастурнинг ҳар бир йўналишида инсон омили биринчи ўринда туриши алоҳида таъкидланди.

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    280
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+