Ишончли вакил Арнасойда сайловчилар билан учрашди

23.09.2021, 16:47

Ишончли вакил Арнасойда сайловчилар билан учрашди

Тумандаги Мусиқа ва санъат мактаби мажлислар залида  бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиядан кўрсатилган номзоднинг Жиззах вилоятидаги ишончли вакили Байрамбек Узаковнинг сайловчилар билан учрашувида,   O‘zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувни Эркин Холматов очиб берар экан, жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, унинг ҳаётимизда, ислоҳотларнинг узвийлигида, фаврзандларимизнинг келажагида тутган ўрни, аҳамияти ҳақида сўз юритди

Шундан сўнг, партиядан кўрсатилган номзоднинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков сўз олиб, номзоднинг таржимаи ҳоли ҳамда Сайловолди дастури билан яқиндан таништириб ўтди.

Номзоднинг Сайловолди Дастурида илгари сурилган ҳар бир йўналишдаги мақсад ва вазифалар йиғилганларга аниқ ва лўнда, ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берилди.

Музокаралар чоғида депутатлар, партия фаоллари, ёшлар сўзга чиқиб, Сайловолди дастурида кўрсатилган стратегик вазифалар ижроси мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқишига, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилишига қатъий ишонч билдирдилар ҳамда  24 октябрда бўлиб ўтадиган Президент сайловида барча юртдошларимизни O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирдилар.

                         O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    612
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+