Ишончли вакил ёшлар билан учрашди

23.09.2021, 17:00

Ишончли вакил ёшлар билан учрашди

Сирдарё вилоят маркази Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида ишончли вакил Покиза Ахмеджанова ёшлар билан учрашди.

Ишончли вакил давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли китобидаги “Халқпарвар давлат”, “Миллий иқтисодиётни ривожлантириш”, “Адолатли ижтимоий сиёсат”, “Маънавий тараққиёт”, “Хавфсизлик ва ташқи сиёсат”, “Ўзбекистон ва умумбашарий қадриятлар” деб номланган бўлимларида илгари сурилган ғоялар ҳақида тушунча берди.

-Ушбу китобда кейинги 5 йилда Янги Ўзбекистоннинг замонавий демократик қиёфаси қандай яратилаётгани, мамлакатда аҳоли фаравонлигини ошириш борасида амалга ошириладиган стратегик йўл ва йўналиш аниқ ва равшан баён этилган. Айниқса, асарда ёшлар масаласига кенг эътибор берилганлиги алоҳида эътироф ва эътиборга молик. “Янги Ўзбекистон стратегияси” китоби хотимасида ёшларга қарата: “Қадрли ўғил-қизларим, сиз истиқлол фарзандлари, озод ва эркин, ҳур фикрли инсонлар сифатида ҳаётга дадил кириб келаётганингиз биз учун энг катта бахт, катта давлатдир. Мен ишонаман, сизлар замонавий билим ва тараққиёт чўққиларини пухта эгаллаб, биз бошлаган улуғ ишларни муносиб давом эттирасиз”, деган сўзлар ҳар бирингизга қарата айтилган. Бу сўзлар қалбингиз даъватига айланишини истардим, - дейди ўз сўзида ишончли вакил П. Аҳмеджонова.

Ишончли вакил билан учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Мақсудбек Сирожидинов, сайхунободлик волонтёр  Шерзод Жўраевлар ҳам сўзга чиқиб, барча ёшларни номзодимизга овозга беришга чақириб қолди.

Б.Норжигитова,

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    429
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+