Ишончли вакилнинг навбатдаги манзили Шофиркон бўлди

23.09.2021, 17:06

Ишончли вакилнинг навбатдаги манзили Шофиркон бўлди

O'zLiDePдан номзоднинг Бухоро вилояти бўйича ишончли вакили Самойдин Хусенов Шофиркон тумани сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда  номзоднинг ўтган беш йил давомида амалга оширилган ишлари таништирилди.

Ишончли вакил номзод сайловолди дастурининг энг муҳим йўналишлари билан тингловчиларни таништириб ўтар экан,  ундан ўрин олган ҳар бир лойиҳа, ҳар бир ғояга алоҳида тўхталиб ўтди.

Номзоднинг сайловолди дастурида муҳим ўрин эгаллаган олий таълим тизимини слоҳ қилишга қаратилган режалар айниқса, кўпчилликка манзур бўлди. Чунки, учрашув иштирокчиларининг  барчасининг фарзанди, невараси олий таълим муассасаси талабалари бўлиб, кўпчилиги шартнома ва ётоқхона масаласида муаммоларга дуч келаётганлиги ва бу режалар ушбу муаммоларни бартараф этишига эътибор қаратилди.

Мулоқотда сўзга чиққан 35 йил давомида деҳқончилик билан шуғулланиб, ҳозирда эса ёшларга каштачиликдан сабоқ бераётган Раъно Адизова ўтган даврда амалга оширилган ислоҳотлар ва буларнинг бари халқ манфаати учун хизмат қилаётганлиги, бу амалга оширилган ишлар нафасини ўз хонадонида ҳам сезаётганини таъкидлаб ўтди.

Ёшлар вакили, ёшлар етакчиси Миржалол Қўндиев ҳам сўз олиб, фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Ёшлар масаласининг давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги бизга жуда катта имкониятлар берди. Юртбошининг ҳеч бир маърузаси, учрашуви йўқки, ёшлар масаласи кўтарилмаган бўлса. Шу сабабдан ҳам бугун ёшлар ҳар соҳада фаол. Ҳаттоки президентимизнинг ўзи бизни янги соҳалар, замонавий касбларни ўрганишга, янги билимларни эгаллашга чақиради. Бу ҳам албатта биз ёшларни янги марралар сари руҳлантиради. Шахсан ўзим, оила аъзоларим, келажагимнинг бунданда ёрқинроқ бўлиши учун  ўзим муносиб деб билган - Шавкат Мирзиёев номзодига овоз бераман.

Сўзга чиққанларнинг барчаси O’zLiDePдан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришларини айтиб, бошқаларни ҳам шунга чорлаб қолди.

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    321
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+