Халқ таълими тизими ходимлари номзоднинг сайловолди дастурини бир овоздан қўллаб-қувватлади

23.09.2021, 17:07

Халқ таълими тизими ходимлари номзоднинг сайловолди дастурини бир овоздан қўллаб-қувватлади

Ишончли вакил Самойдин Хусеновнинг навбатдаги учрашув манзили тумандаги “Амиршоҳ” тантаналар саройи бўлди. Учрашувнинг иштирокчилари эса  халқ таълими, мактабгача таълим тизими вакилларидир.

Ишончли вакил ўз сўзини сайлаш -  ҳар бир фуқаронинг конституциявий ҳуқуқи эканлиги ва бу ҳуқуқдан ҳар ким унумли фойдаланиши зарурлиги тўғрисидаги сўзлари билан бошлади. Ўтган беш йилликда турли соҳаларда юз берган ўзгаришлар юзасидан ҳар бир кўрсаткич бирма-бир изоҳлаб берилди.

Келгусида амалга оширилиши режалаштирилган номзоднинг сайловолди дастуридаги устувор йўналишлар,  мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди.

Ишончли вакил нутқидан сўнг учрашув иштирокчилари сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдиришди. Тумандаги 25-умумий ўрта таълим мактаби директори, партиянинг туман Кенгаши депутати Акмал Элмуродов сўзга чиқиб, таълим масаласига қаратилган  эътибор бугун ўз натижасини бераётганлигини таъкидлади.

-  Жорий йилда мактабимиз ўқувчиларининг олий таълим муассасалари талабаси бўлиш  рейтинги бўйича   туманда учинчи ўрин, вилоятда  эса иккинчи ўринни эгалладик. Албатта, бунинг замирида таълим тизимининг ислоҳ қилиниши, юртимизда ўқитувчи номининг улуғланиши, уларнинг билимини ошириш мақсадида доимий тарзда аттестациядан ўтказиш ва шунга муносиб тарзда маош белгиланиши каби амалий ишлар мавжуд. Зеро, давлатнинг келажаги бевосита зиёли қатлам ҳисобланган педагогларга боғлиқ. Ўз вақтида, эътибордан четда қолган ўқитувчининг қадри бугун баланд бўлди. 

45-умумий ўрта таълим мактаби ижодий-маданий масалалари бўйича тарғиботчиси Дурдона Қулмуродова номзоднинг президентлик даврида таълим тизидаги ўзгаришлар, хусусан, мактабларнинг янги дарсликлар ва замонавий технологиялар билан таъминланиши, тоифалаш тизими ва олий таълим тизимига қабул қилиш тизимининг соддалаштирилганлигига тўхталиб ўтиб, бугун бу ўзининг самарали натижасини бераётганлигини билдирди.

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    142
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+