Порлоқ истиқбол бунёдкорларини тарбиялаш олий мақсадимиз

24.09.2021, 16:16

Порлоқ истиқбол бунёдкорларини тарбиялаш олий мақсадимиз

Ишончли вакил Ангрен сайловчилари билан ташвиқот жараёнида қардош тожик миллати вакиллари билан учрашув баробарида шаҳардаги тожик тилида таълим бериладиган 17-умумий урта таълим мактабида бўлди.

Ушбу масканда устоз-мураббийлар билан номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида таълим тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган  устувор вазифалар ҳақида суҳбатлашилди.

Ишончли вакил мактаб жамоаси билан кечган суҳбат асносида сўнгги беш йилда Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик омили давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири этиб белгиланганини таъкидлади.

Ўзбек билан тожик икки тилда сўзлашадиган битта миллатдир, деган нақл ҳам бежиз пайдо бўлмаганини қайд этди.

Жойлардаги аҳолининг турли миллат вакиллари билан ўтказиладиган сайловолди учрашувларида номзодимиз томонидан тақдим этилаётган Янги Ўзбекистон стратегияси, қолаверса, сайловолди дастури улар томонидан билдириладиган қўшимча фикрлар, таклиф ва ташаббусларни ўрганиш ҳисобига янада бойитилишини айтди.

Номзод сайловолди дастуридан ўрин олган диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш масалалари бундан буён ҳам устувор тарзда диққат марказида бўлишини таъкидлади.

Учрашувда сўзга чиққанлар сўнгги беш йилда соҳада эришилган ютуқларнинг негизида мамлакатимизда олиб борилган ислоҳотлар ётганини таъкидлашди.

Шогирдларининг фан олимпиадаларида ғолиб бўлаётгани, битирувчиларнинг олий таълимга қамраб олиниш кўрсаткичларининг ошаётгани таълим тизимини мустаҳкамлашга қаратилган оқилона сиёсат натижаси эканини айтишди.

Бундан ташқари, юртимизда миллати, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ҳаммага бирдек тенг ҳуқуқ ва эркинликлар таъминлангани кам сонли миллатлар ҳаётида муҳим рол ўйнашини алоҳида қайд этишди.

Бу каби ҳаётбахш ислоҳотларнинг асосчиси бўлган Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашларини билдиришди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O'zLiDePТошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    544
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+