Янги Ўзбекистоннинг порлоқ келажаги учун овоз беринг!

24.09.2021, 16:40

Янги Ўзбекистоннинг порлоқ келажаги учун овоз беринг!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоеванинг сайловчилар билан учрашуви Ангрен махсус индустриал зонаси анжуманлар залида ташкил этилди.

Сайловчилар билан учрашувни партия Тошкент вилояти Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев очиб берди.

Учрашувда ишончли вакил Р. Турдибоева томонидан номзоднинг сайловолди дастури, таржимаи ҳоли, айни кунга қадар олиб борган фаолияти, ташвиқот ишлари хусусида атрофлича маълумот берилди.

Айниқса, сўнгги беш йилда номзод томонидан мамлакатимизда амалга оширилган оқилона сиёсат, изчил ислоҳотлар, шунингдек, вилоятда юз берган ижтимоий, иқтисодий соҳалардаги улкан ўзгаришлар айни фаолиятнинг маҳсули эканлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашувда Ангрен шаҳри бир гуруҳ фаоллари сўзга чиқиб, эришган ютуқларининг туб замирида сўнгги беш йилда амалга оширилган оқилона сиёсат ётганини таъкидлашди. 

Йиғилганлар бўлажак сайловда ўзлари ишонч билдирган Шавкат Мирзиёев номзодига овоз беришга чорлашди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    519
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+