Ишончли вакил: Вилоятимиздаги 36 та мактабнинг битирувчилари 100 фоиз олий таълим муассасаларига ўқишга кирди

24.09.2021, 16:43

Ишончли  вакил: Вилоятимиздаги 36 та мактабнинг  битирувчилари 100 фоиз олий таълим муассасаларига ўқишга кирди

Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг Навоий вилояти бўйича вакили Қ.Санақулов бугун Навбаҳор туманининг кескантерак маҳалласида ўртатаълим мактаблари ўқитувчилари ва навбаҳорлик ёшлар билан учрашди.

Иштирокчилар Президентликка номзод ишончли вакилини қизғин кутиб олишди.

Дастлаб ишончли вакил ўтган йиллар мобайнида республикамизда амалга оширилган улкан ўзгаришлар ҳақида гапириб, бу ўзгаришларни айнан Навбаҳор тумани кесимида мисоллар билан айтиб берди.

Жумладан, туманда сўнгги йилларда 5 та янги мактаб қуриб, фойдаланишга топширилган.

Мактабгача таълим қамрови эса 13 фоиздан 42 фоизга кўтарилган. 4 та янги боғча қурилган. 6 та боғча қайта таъмирланган. Шу билан бирга 35 та оилавий боғчалар ташкил этилган.

Олий таълим қамрови ҳақида гапирсак агар, кўрсаткич ўтган йили 9 фоиз бўлса, бу йил 29 фоизга кўтарилди.

Мана шу йил қабул жараёнларида вилоятимиздаги 36 мактабнинг битирувчилари 100 фоиз ОТМга ўқишга кирди. Ана талабаликка қабул қилинганларнинг 10 таси Навбаҳор тумани мактаби ўқувчилари бўлди. Бу ҳам бўлса бевосита мамлакатимизда олиб борилган ислоҳотлар, таълимга бўлган эътиборнинг натижасидир, - деди ишончли вакил ўз сўзида.

Шундан кейин ишончли вакилнинг йиғилганлар билан мулоқотлари бошланиб, устозлар томонидан фикрлар билдирилди. Сўзга чиққанлар ўтган йиллар ҳақиқатан ҳам буюк ўзгаришлар йиллари бўлганини таъкидлашди ва бундай улуғ ишларнинг бошида Ш.Мирзиёев турганлигини эътироф этишди.

                                                                                                                                     М.Пирнафасова,

                                                                       O'zLiDeP Навоий вилоят

кенгаши матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дилшод2021-09-27 11:23:44

КУВОНДИК САНАКУЛОВИЧНИНГ айтилган гаплар хаммаси хакикат,йилсайин узгаришлар юкорилаб бормокда,албатта призидентимиз Шавкат Миромоновичнинг олиб бораетган сиесатлари турубди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+