Ишончли вакил металлурглар билан учрашди

25.09.2021, 16:25

Ишончли вакил металлурглар билан учрашди

Сайлов жараёнлари тобора яқинлашаётган айни кунларда Президентликка номзодларнинг ишончли вакиллари жойларда ўз учрашувларини ташкил этиб бормоқда.

Зарафшон шаҳридаги 650 ўринли “Олтин водий” маданият саройи металлурглар билан тўлди. Бу ерда Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг ишончли вакили Қ.Санақуловнинг металлурглар билан учрашуви кўтаринки кайфиятда, ўзгача шукуҳ билан бошланди.

Сўз аввалида ишончли вакил Зарафшон шаҳрида кейинги беш йилликда амалга оширилган беқиёс ўзгаришлар ҳақида алоҳида тўхталди.

Айниқса, шаҳарда кўп қаватли уйлар қурилиши ҳисобига 51 157 та хонадоннинг фойдаланишга топширилиши бажарилган ишларнинг қанчалик халқчил эканлигидан далолатлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, ишончли вакил Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг яқин беш йиллик учун тузган дастурлари ҳақида батафсил гапириб, барча эзгу ишлар замирида инсон қадри ётганлигини билдирди.

Сўнгра металлургия соҳасида узоқ йиллар ишлаб, давлат эътирофига эга бўлган фахрийлар, соҳанинг бугунги кундаги энг фаол ҳисобланган аъзолари сўзга чиқишиб,  Президентлик сайловларида чин инсонийлик бурчи билан иштирок этишларини ҳамда юрт равнақи учун бутун вужуди билан кириша оладиган номзодга овоз бериш истагини билдиришди.

Учрашув Зарафшон шаҳри бугуни ва келажагига доир қизғин суҳбатлар билан якунланди.

                               М.Пирнафасова,

                         O'zLiDeP Навоий вилояти

Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    728
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+