Ишончли вакил: Ўтган беш йил давомида чўл ҳудуди бўлишига қарамай, Конимехда экспорт ҳажми 1 млн долларни ташкил қилди

25.09.2021, 16:27

Ишончли вакил: Ўтган беш йил давомида чўл ҳудуди бўлишига қарамай, Конимехда экспорт ҳажми 1 млн долларни ташкил қилди

Бугун   сиёсий партиялар учун куннинг энг долзарб масаласи сайловолди тарғиботларини яхши ташкил этиш, Президентликка ўзларидан кўрсатилган номзоднинг ишончли вакиллари учрашувлари орқали халқ ишончига киришдир.

Конимехда аёллар ва маҳалла фаоллари билан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Ш.Мирзиёевнинг ишончли вакили Қ.Санақулов ўртасида ўтказилган учрашув дилдан суҳбат ва мунозараларга уланди.

Ишончли вакил ўзига билдирилган ишонч масъулиятини чуқур ҳис этгани ҳолда, Ўзбекистонда  иқтисодий–ижтимоий ва маданий соҳаларда кескин ўзгаришлар юз берганини ва бундай юксалишлар ортида Ш.Мирзиёевнинг давлат бошқарувидаги бетакрор салоҳияти мужассам эканлигини эътироф этди.

Шундан сўнг Қ.Санақулов Конимех тумани мисолида амалга оширилган ишларни бирма-бир санаб, туман инфратузилмасини яхшилаш борасидаги ишларда Конимех халқининг ҳиссаси борлигини алоҳида таъкидлади.

-Туманда беш йил аввал 172 та кичик бизнес субъектлари фаолият олиб борган бўлса, айни пайтда бу кўрсаткич 687 тани ташкил этмоқда. 2017 йилда 160,1 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинган бўлса, бугунги кунда Конимех туманининг экспорт салоҳияти олис чўл ҳудуди бўлишига қарамай, 1 миллион доллардан ошди, - дейди Президентликка номзоднинг Навоий вилояти бўйича ишончли вакили Қ.Санақулов.

Шундан сўнг, йиғилганлар номзоднинг сайловолди дастури билан таништирилди. ЎзЛиДеП фаоли К. Нармуратова сўзга чиқиб, дастурни Президентликка номзоднинг айнан ўзидан эшитиш бахтига муяссар бўлганини ва бу чексиз ифтихор уни илдам фаолиятга ундаганини тўлқинланиб гапирди.

Учрашув ниҳоясида маҳалла фаоллари томонидан номзоднинг ишончли вакилига қаратилган саволлар ўртага ташланди. Туман миқёсида қилинган ва қилиниши керак бўлган ишлар хусусида ўзаро мусоҳабалар бўлиб ўтди.

Мулоқотлар жараёнида Конимехлик маҳалла фаоллари ва аёлллар Ўзбекистон келажагига бефарқ эмасликларини бир овоздан билдиришди.

М.Пирнафасова,

O'zLIDeP Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    653
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+