Ишончли вакил қизириқликлар хонадонида бўлди

25.09.2021, 16:30

Ишончли вакил қизириқликлар хонадонида бўлди

Сурхондарё вилояти бўйича ишончли вакил сайловолди тарғибот тадбирларини Қизириқ туманидаги "Кармаки" маҳалласидаги хонадонларда ҳам олиб борди.

Тарғибот жараёнида ишончи вакил Абдуҳаким Эшмуратовга ЎзЛиДеП Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Алишер Рўзиев, Олий Мажлис Қонунчилик Ҳазратқул Хўжамқуловлар ҳамроҳлик қилишди. Дастлаб, меҳмонлар Турсунпўлат Алламуродов хонадонида бўлишди. Хонадон вакиллари билан самимий суҳбатлашишидҳб, бу йилги президент сайловида фаол иштирок этишга чақиришди. Албатта, қўни-қўшни, маҳалла-кўйдаги яқинларини ҳам мазкур сиёсий жараёнда қатнашиб, муносиб номзодга овоз беришга чақиришлари айтиб ўтилди.

Шу маҳаллада яшовчи Рустам Каримов ҳамда маҳалла оқсоқоли Нормўмин Жовлиевлар ҳам ишончли вакилни хонадонларида самимийлик билан қарши олишди ва албатта, сайловларда маҳалланинг фаоли сифатида тарғиботчи бўлишларини айтишди.

- 7 нафар фарзандим бор, - дейди Донахол Худойбердиева. - 3 ўғлим банкда ишлайди, битта ўғлим фермер, қизларимнинг бири ўқитувчи, иккинчиси шифокор. Шукрки, фарзандларим бари ўқимишли, жамиятда ўз ўрни бор. Кенжа ўғлим ҳам олий маълумот олишга иштиёқи баланд, айни пайтда имтиҳонларга тайёрланаяпти. Бир она сифатида фарзандларимнинг эришганларига қараб бугунги сиёсатдан мамнунман, дея оламан. Ҳамма имкониятлар яратилган юртда яшаяпмиз. Фақат озгина меҳнат ва интилиш бўлса, инсон ўз ҳаётини ўзи фаровон қила олади. Сайловда биз ҳам иштирок этамиз ва қишлоқ аёлини ҳам, унинг фарзандларини ҳам ўйлайдиган, ғамхўрлик қиладиган инсонга овоз берамиз!

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    319
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+