"Ўқитувчини пахта даласидан таълим масканига қайтарган инсон учун овоз бераман"

25.09.2021, 16:32

Навбатдаги сайловчилар билан учрашув манзили Қизириқ туманидаги "Дўстлик" маҳалласи бўлди. Бу ердаги сайловчилар ҳам O'zLiDeP номзодининг сайловолди дастурини мамнуният билан тинглашди.

Ишончли вакил айнан Қизириқдаги ўзгаришлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Биргина боғчаларга қамров даражасини оладиган бўлсак, бундан беш йил аввал бор-йўғи 7 фоизни ташкил этган бу кўрсаткич, туманда янги боғчалар қурилиши, эскилари таъмирланиши ҳисобига бугун 50,3 фоизга етди. Қолаверса, туман аҳолисини ичтмлик суви билан таъминланиши ҳам яхшиланди, ички тупроқли, ёзда чанг, қишда лой бўлалиган кўчалар текисланиб, тош тўкилди, айрим қисмига асфальт тўкилди.

Томорқадан фойдаланиш бўйича қилинган ишлар натижасида, аҳоли ҳовлисидаги кафтдек еридан бир йилда 2-3 марталаб ҳосил олишни, иссиқхоналарда экспортбоп маҳсулот етиштиришни ўрганди. Бу ҳам тумандаги одамларнинг турмуш шароитини яхшилашга хизмат қилди.

- Мен шу тобда бир ҳақиқатни айтмоқчиман, биз ўқитувчилар авваллари айни сентябрь ойида пахта даласида бўлардик. Бироқ, бугун ўқитувчилар бундан озод этилди. Мен бизни пахта далаларидан таълим даргоҳларига қайтарган инсон - Шавкат Мирзиёев учун овоз бераман, - дейди ўқитувчи Руслан Мамаражабов.

Тадбир сўнги йиғилганларга концерт дастури намойиш этилди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    603
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+