Хотин-қизларга китобнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

25.09.2021, 16:37

Хотин-қизларга китобнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

Тошкент Ахборот Технологиялар Университети Самарқанд филиалида O’zLiDeP Самарқанд вилоят ва шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Президентимизнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китоби тарғиботи ўтказилди.

Учрашувда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни кенг аҳоли қатламлари айниқса, ёшлар орасида тарғибот-ташвиқот йўллари орқали амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти, Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни қуриш бўйича қилинаётган ишлар ва миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари, “Сиёсий таълим” маркази раҳбари Жамила Сайфиддинова “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобининг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди.

  • Кўрилди
    385
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+