Ишончли вакил Тўрткўллик сайловчилари билан учрашди

25.09.2021, 16:39

Ишончли вакил Тўрткўллик сайловчилари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили  Абат Данияров ҳам Тўрткўл тумани сайловчилари билан учрашди.  

Даставал учрашувда ишончли вакил Абат Данияров  сайловчиларга  номзоднинг таржимаи ҳоли, фаолияти, сайловолди дастури билан барча йиғилганларни таништирар экан, жумладан  ўтган беш йил давомида тараққиётнинг мутлақо янги босқичини бошлаб берган тарихий ҳужжат – Ҳаракатлар стратегияси доирасида улкан ишлар амалга оширилганлигини  алоҳида эътироф этди.

Кейинги беш йилда барча соҳаларда туб ўзгаришлар амалга оширилганлигини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб ўтди.

Бунинг барчасининг туб замирида энг аввало инсон халқ учун эканлигини англаш қийин эмас.

Учрашувда турли соҳа вакиллари, меҳнат фахрийлари ва фаол ёшларнинг сайлов бўйича фикрлари тингланди.

Республика маънавият ва  маърифат ишлари  Тўрткўл туман бўлими раҳбари  Жонибек Сеттиев -  номзодимизнинг  сайловолди дастури билан танишар эканман, сайловолди дастурдаги кўп вазифалар Янги Ўзбекистонда бошланган ислоҳотларни  жадал  давом  эттиришга  қаратилганлиги ва  инсон омили, ҳар бир инсон қадри биринчи ўринда турганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Хусусан, ўтган даврда номзод томонидан мамлакатимизда амалга оширилган изчил ислоҳотлар,   барча соҳалардаги улкан  ўзгаришлар, айни  фаолиятнинг маҳсули эканлигини  эътироф этди.

Тадбирда сўз чиққанлар O’zLiDePдан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашга чақириб қолди.  

     O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+