“Самарқандга азалий ҳисобланган илм-фан бешиги, олимлар шаҳри унвони қайтарилади”

25.09.2021, 16:43

“Самарқандга азалий ҳисобланган илм-фан бешиги, олимлар шаҳри унвони қайтарилади”

Президентликка номзод Ш.Мирзиёев билан учрашувда Самарқанд давлат университетига атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов номини бериш таклифини кўтаринкилик билан кутиб олдик. Олийгоҳимизни янги даражага кўтариш, дунёнинг топ 1000 талик олийгоҳлари сафига қўшиш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш кўзда тутилмоқа. Самарқанд давлат тиббиёт институтига университет мақомини бериш, Самарқандда техника университетини очиш, Самарқандда 20000 ўринли талабалар шаҳарчасини барпо этиб, унда бир қанча хорижий олийгоҳларнинг филиалларини ташкил этиш режалаштирилганлиги каби кўп-кўп узоқни кўзлаган режалар билан танишдик.

Юқоридагилар режалар асносида Самарқандда замонавий таълим хабини барпо этишга киришилган ва бу ишлар, ҳеч шубҳасиз, Самарқандга азалий ҳисобланган илм бешиги, олимлар шаҳри унвонини қайтаради. Бизга ўзимизни 600 йиллик узвий тарихга эга Улуғбек Мадрасаи Олиясининг чинакам давомчиси сифатида кўришга имкон яратади. Учинчи ренесанс таълимга ва илмга айнан мана шундай ёндашилиш орқали бунёд этилишини тасаввурини уйғотади.

Айни кунларда давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобини ўқиб чиқаяпман ва шуни тушунаябманки, бу ишларни амалга ошириш учун номзод қатъий сиёсий ирода, бағрикенглик, чуқур билимлар билан ишга киришган. Бу йўлда биз ҳам Янги Ўзбекистоннинг бир бўлаги сифатида қўйилаётган қадамларга муносиб бўлишимиз керак!

Шохрух Джуракулов,

СамДУ Инсон ресурсларини бошқариш кафедрасининг мудири, PhD.

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят кенгашининг депутати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+