Учинчи ренессанс пойдеворини яратишда аёлларнинг ўрни қандай бўлади?

27.09.2021, 16:35

Учинчи ренессанс пойдеворини яратишда аёлларнинг ўрни қандай бўлади?

O‘zLiDeP Китоб туман Кенгаши томонидан бошланғич партия ташкилотида ўтказилган учрашувда бу йилги сайловларда хотин-қизлар иштирокини таъминлаш, уларни “Сайлов Кодекси”даги янгиликлар билан яқиндан таништириш борасидаги масалалар қизғин муҳокама қилинди.

Тадбирда сўз олган O‘zLiDeP туман Кенгаши тадбиркор аёлларнинг муаммоларини ўрганиш гуруҳи раҳбари Насиба Нурова Янги Ўзбекистон ва учинчи Ренессансга пойдевор яратиш борасида хотин-қизларнинг фаол иштирокини таъминлаш муҳимлигини айтиб, бу долзарб вазифани амалга оширишда аёлларни партия сафига жипслаштиришга ва партиядан Президентликка кўрсатилган номзодга овоз беришга чақирди.

 Шунингдек, тадбирда Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” номли китоби тақдимоти ҳам бўлиб ўтди ва ундан хотин-қизлар сўзга чиқиб, асар ҳақида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

  O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    367
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+