Инсон қадрини юксалтириш учун овоз беринг!

27.09.2021, 16:37

Инсон қадрини юксалтириш учун овоз беринг!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева бугун сайловчилар билан кечадиган учрашувларини Оҳангарон шаҳрида давом эттиради.

 Ишончли вакил Раъно Турдибоева сайловчилар билан учрашиш мақсадида Оҳангарон шаҳридаги 6-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабига ташриф буюрди.

Оҳангарон шаҳридаги 6-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг анжуманлар залида ташкил этилган учрашувда фаоллар, маҳаллий аҳоли вакиллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, ёшлар иштирок этишди.

Учрашувни партия вилоят Кенгаши раиси Тўлқин Файзиев очиб, йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоевани таништирди.

Шундан сўнг сўз олган партия номзодининг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева тадбир қатнашчиларига Шавкат Мирзиёевнинг инсон қадрини янада юксалтириш энг устувор йўналиш этиб белгиланган сайловолди дастури ҳақида бандма-банд, батафсил маълумотлар берди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева партиядан Президентликка кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурида ватанимизни янада равнақ топтиришга, халқимиз салоҳиятини тўлароқ рўёбга чиқаришга йўналтирилган мақсадлар, вазифаларни илгари сурганини таъкидлади.

Учрашувда сўзга чиққанлар сўнгги беш йилда амалга оширилган бунёдкорлик ишларини мамнуният билан тўлқинланиб гапиришаркан, Янги Оҳангарон шаҳри тараққиёти учун Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақиришди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+