Ишончли вакил ўқитувчи ва талабалар билан учрашди

27.09.2021, 16:47

Ишончли вакил ўқитувчи ва талабалар билан учрашди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш.Мирзиёевнинг ишончли вакили Рустам Холмуродов Самарқанд давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалар билан учрашди.

Тадбирда номзоднинг таржимаи ҳоли ва сиёсий фаолияти, сайловолди дастури, кейинги беш йилда мамлакатимизда амалга оширган ишлари ҳақида маълумот берилди.

– Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида “Сифатли таълим – инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили” йўналишида таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича муҳим вазифалар белгиланган, – деди Р.Холмуродов. – Жумладан, келгусида мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 62 фоиздан камида 80 фоизга етказиш, бунинг учун қўшимча равишда 7 мингдан зиёд янги боғча ташкил этиш, Олий таълимга қамров даражасини 50 фоизгача ошириш ва асосий эътиборни таълим сифатини оширишга қаратиш кўзда тутилган. 2026 йилгача хусусий олийгоҳлар сонини камида 50 тага етказиш энг устувор вазифа этиб белгиланган.

Тадбир қатнашчилари кеча Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашувида Самарқанд давлат университетига атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов номини бериш таклифи билдирилган университет жамоаси томонидан ҳам қизғин қўллаб-қувватлангани таъкидланди.

Ишончли вакил барчани 24 октябрь куни ўтказиладиган сайловда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    389
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+