Инсон қадр-қимматини ошириш – устувор мақсадимиз

28.09.2021, 16:06

Инсон қадр-қимматини ошириш – устувор мақсадимиз

O’zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева Оҳангарон туманидаги “Шодмалик” қишлоқ оилавий пунктида сайловчилар билан учрашди.

Бу ерда жам бўлган қозоқ миллатига мансуб бўлган, юз-кўзларида шукроналик кайфияти акс этган сайловчилар ишончли вакилни самимий қарши олишди.

Партия номзодининг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева  сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастури ва ундаги устувор йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Мақсад-муддаоси бир бўлган ўзбек ва қозоқ халқларининг ўзаро тарихи ва тақдири ҳам чамбарчас боғлиқ эканини қайд этди.

Учрашувда сўз олган сайловчилар бугунги кунда Ўзбекистондаги қозоқ диаспораси давлатимизнинг танлаган тараққиёт йўлини қўллаб-қувватлаган ҳолда меҳнат қилиб, тинч-тотувликда ҳаёт кечиришаётгани, юртимизда сўнгги беш йилда миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳити янада мустаҳкамланганини эътироф этишди.

“Шодмалик гўзаллари” фольклор этнографик халқ дастаси ходимлари томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар учрашув руҳиятига янада кўтаринкилик бағишлади.

Шунингдек, сайловчилар янгиланаётган қишлоқда кечаётган фаровон турмушлари, унда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан розиликларини билдириб, шукрона айтишди.

Учрашувда билдирилган илиқ фикр ва муносабатлардан сўнг, ишончли вакил Раъно Турдибоева фуқаролар ва миллатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашни Янги Ўзбекистон стратегиясининг асосий йўналишиларидан бири сифатида кўрган номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлашга чорлади. 

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    588
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+