Маънавий тараққиёт учун овоз берамиз!

28.09.2021, 16:09

Маънавий тараққиёт учун овоз берамиз!

Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева Оҳангарон шаҳридаги Болалар мусиқа ва санъат мактабига ташрифи доирасида ёшлар билан ҳам учрашди.

Ёшлар билан ўта самимий руҳда кечган суҳбатда сўнгги беш йилда юртимизда болалар мусиқа ва санъат мактабларида таълим-тарбия бериш сифатини янги босқичга кўтаришда қатор изчил ислоҳотлар амалга оширилгани ҳақида фикр юритди.

Шавкат Мирзиёевнинг инсон қадр-қиммати улуғланган сайловолди дастурининг “Маданий-маънавий тараққиёт сари” номли банди билан атрофлича таништирди.

Янги Ўзбекистонни юксак маданият ва маънавиятга эга бўлган, эркин ва бахтли инсонлар яшайдиган мамлакатга айлантириш учун “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси ва уни амалга ошириш миллий дастури ишлаб чиқилиши белгилангани борасида маълумот берди.

Ёшларни сайловларда фаол қатнашишга ундаркан, мамлакат ёшларининг тақдирига бефарқ бўлмаган, мамлакатни маънавий жиҳатдан тараққий эттириш йўлидан илдам етаклайдиган етук сиёсатчи Шавкат Мирзиёев номзодига овоз беришга чақирди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O'zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

 

  • Кўрилди
    262
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+