Пайариқда “Инсон қадри учун” шиори остида тарғибот тадбири уюштирилди

28.09.2021, 16:15

Пайариқда “Инсон қадри учун” шиори остида тарғибот тадбири уюштирилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Пайариқ туманида “Инсон қадри учун” шиори остида тарғибот тадбири уюштирилди.

Тадбирда, партия вилоят ва туман Кенгашлари фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, фермер ва тадбиркорлар, ёшлар, санъат ва спорт соҳалари вакиллари иштирок этдилар.

Унда O’zLiDeP фаоллари томонидан партиядан Президентликка номзоди кўрсатилган Шавкат Мирзиёевнинг Сайловолди дастурида илгари сурилган устувор мақсад ва вазифалар сайловчиларга тушунтирилди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган қисқа давр ичида мамлакатимизда амалга оширилган янгиланишлар нафаси Пайариқ туманида яшовчи ҳар бир фуқаронинг ҳаётида кириб борди десак муболаға бўлмайди. Қишлоқ ва гузурларимиз қиёфаси ўзгарди. Таълим, тиббиёт, коммунал хизмат кўрсатиш сифати яхшиланди. “Халқ давлат идоралари учун эмас, давлат идоралари халқ учун хизмат қилиш керак” тамойили асосида янги тизим шакллантирилиб, жамоатчилик назорати асосида инсон манфаатлари биринчи ўринга қўйилди.Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган тизимли ислоҳатлар боис, уларнинг сони Пайариқ туманида ҳам уч-тўрт баробарга ортди. Бугун Янги Ўзбекистон дея эътироф этилаётган юртимизда инсонларнинг нафақат турмуш тарзи яхшиланганлиги балки, фикри, дунёқараши, ҳаётга муносабати ҳам ўзгарганлигини кўриш мумкин.

Тадбирда сўз олганлар ушбу оламшумул ўзгаришларни узвий давом эттириш учун Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

Тадбир давомида янграган дилрабо куй-қўшиқлар, ижро этилган гўзал рақслар йиғилганларга олам-олам завқ бағишлади.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

  матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+