Сифатли таълим – инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили

28.09.2021, 16:20

Сифатли таълим – инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева Тошкент давлат техника университети Олмалиқ шаҳар филиалида профессор-ўқтувчилара талабалар билан учрашди.

Партия номзодининг ишончли вакили Раъно Турдибоева ташвиқот учрашувида йиғилганларга “Сифатли таълим – инсон капиталини ривожлантиришнинг ҳал қилувчи омили” банди ҳақида маълумотлар бераркан, унда белгиланган ислоҳотлар Янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий бунёдкорларини камолга етказишга хизмат қилишини айтиб ўтди.

Учрашувда сўзга чиққан профессор-ўқитувчи ва талабалар сўнгги беш йилда олий таълим тизимидаги ислоҳотларнинг изчил амалга оширилиши натижасида кадрлар тайёрлашнинг самарадорлиги ошганлигини эътироф этишди.

Номзоднинг сайловолди дастурида узлуксиз таълим тизими учун миллий ўқув дастурини жорий этиш, таълим сифатини ошириш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани уларнинг номзодга овоз бериш билан ўз хоҳиш-иродаларини намоён этишга ундаганини билдиришди.

Шунингдек, учрашув мобайнида сайловчиларнинг таклиф ва мурожаатлари ҳам тингланиб, улар борасида атрофлича тўхталиниб, тегишли тартибда ҳал этишга йўналтириш мақсадида ёзиб олинди.

 Сўз олганлар томонидан билдирилган миннатдорчилик ва илиқ фикрлардан сўнг, ишончли вакил Раъно Турдибоева сайловчиларни Янги Ўзбекистонда сифатли таълим, рақобатбардош кадрлар тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб олган муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақириб қолди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    365
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+