Инсон қадрини ҳамма нарсадан устин деб билган номзодимизни қўллаб-қувватлашга чақираман!

29.09.2021, 10:40

Инсон қадрини ҳамма нарсадан устин деб билган номзодимизни қўллаб-қувватлашга чақираман!

Кеча Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашди. Мазкур учрашувда вилоятимизнинг келгуси беш йилликдаги жадал ривожлантириш ва аҳоли ҳаётини яхшилаш бўйича аниқ режалар, янги ғоялар, ташаббуслар, лойиҳалар бўйича қатор таклифлар билдирилди.

Маърузада барча соҳалар қатори ижтимоий соҳаларни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилганидек, тиббиётнинг бирламчи бўғинини кучайтириш мақсадида 22 та янги оилавий шифокорлик пункти ва 10 та оилавий поликлиника барпо этилади ҳамда замонавий жиҳозланади. 120 ўринга эга бўлган  Болалар тиббий реабилитация маркази, Ҳиндистон билан ҳамкорликда Эндокринология маркази ташкил этилади.

Номзодимиз сайловчилар билан учрашув чоғида вилоят тиббиёт тизими учун фақатгина давлат бюджетидан келгуси беш йилда 5 триллион сўм ажратилишини маълум қилиб, тиббиётда янгича тартиб йўлга қўйилишини билдирди.

"Халқимиз содда, шифокор давлат томонидан ажратилган ўнта доридан учтасини берса ҳам рози бўлиб кетаверади. Энди янгича тартиб жорий қиламиз – пулни шифохонага эмас, беморга берамиз. Касал бўлдими, ҳисобига пул туширилади, истаган дорисини олсин, истаган жойида операция қилдирсин. Барибир шу пул давлатдан ажратиляпти-ку. Тиббиётда коррупция урчиб кетган, буни мен айтмасам, ким айтади?!", - деди номзодимиз.

Ҳақиқатдан ҳам ушбу билдирилган таклифлар ҳам одамларимизни рози қилишда, ҳам тиббиётимизни равнақ топишида туртки бўла олади.

Ушбу билдирилаётган барча таклифлар энг аввало инсон учун, унинг қадри учун қилинаётганлигини ҳис қилиб турибмиз. Инсон қадри улуғланган юртда ўсиш бўлади, ривожланиш бўлади ва биздан халқимиз рози бўлиб, келажакка умид билан интилади.

Инсон фаровонлиги, эркинлиги, хавфсизлиги ва қадрини ҳамма нарсадан устин деб билган номзодимиз Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақираман.

Мавлуда ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси.

  • Кўрилди
    311
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Gofurbek2021-10-02 08:44:21

Rekrutorlarni qayerdan topsa boladi


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+