Тадбиркорлик ривожи учун овоз берамиз!

29.09.2021, 16:55

Тадбиркорлик ривожи учун овоз берамиз!

Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева Олмалиқ шаҳрига ташрифи мобайнида “ELEGANT GARMENT TEXTILE” масъулияти чекланган жамиятида ҳам бўлди.

Бу ерда партия номзодининг ишончли вакили Раъно Турдибоевани жамият раҳбари Наргиза Бекмуратова қаршилаб, корхона фаолияти билан таништирди.

Ўзаро суҳбат чоғида Наргиза Бекмуратова сўнгги беш йилда юртимизда тадбиркорлик ва инвестиция салоҳиятини янада юксалтириш борасида олиб борилган оқилона сиёсатдан руҳланиб, корхона ҳам кенг қамровли ишларни йўлга қўйганини айтди.

Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришда етакчи бўлган жамиятда бугунги кунда 400 дан ортиқ ишчи-ходимлар иш билан таъминлангани ҳақида маълумот берди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева ўзаро мулоқот асносида номзоднинг сайловолди дастурининг “Фаол тадбиркорлик ва манзилли молиявий кўмак – камбағалликни қисқартиришнинг муҳим омили” номли банди борасида сўз юритди.

Унга кўра, тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қилинишини билдирди.

Хотин-қизларни ўқитиш, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатиш ва уларнинг ишлаши учун шароит яратиш орқали аёллар орасидаги ишсизлик даражаси 2 марта камайтирилиши кўзланаётганини эътироф этди.

Саммимий руҳда кечган учрашув сўнггида партия номзодининг вилоятдаги ишончли вакили Раъно Турдибоевани сайловчиларни мамлакатда тадбиркорлик ва аёллар мавқеини ошириш тарафдори бўлган Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чорлади.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    440
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+