Зарбдорликлар амалга оширилаётган бунёдкорлик жараёнларининг бардавомлигини қўллаб-қувватладилар

29.09.2021, 17:01

Зарбдорликлар амалга оширилаётган бунёдкорлик жараёнларининг бардавомлигини  қўллаб-қувватладилар

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Ш.Мирзиёевнинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков зарбдорлик сайловчилар билан учрашди.

Тумандаги Мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган ва тарғибот гуруҳи аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, электорат вакиллари ва ёшлар иштирок этган учрашувда, дастлаб анъанага мувофиқ, ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли ва Сайловолди дастуридаги устивор вазифалар ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Дастурдаги ҳар бир соҳада амалга оширилиши белгиланган мақсад ва вазифалар кўлами, туманда шитоб билан давом этаётган ўзгаришлар, янгиликларни янги босқичга олиб чиқиши ҳаётий мисоллар билан кўрсатиб ўтилди.

Дарҳақиқат, туманда сўнгги йилларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари таҳсинга лойиқ. Туман маркази “Обод маҳалла” дастуридан сўнг таниб бўлмас даражада чирой очди. Қисқа вақт ичида иккита тўқимачилик корхонаси бунёд этилиб, юзлаб хотин-қизлар иш билан таъминланди.

Айниқса, туман ёшларининг спорт, санъат, адабиёт, тадбиркорлик ва ишбилармонлик йўналишларида қўлга киритаётган ютуқлари барча зарбдорликлар кўнглини ғурур ва ифтихорга тўлдирмоқда. Оддий мисол, жорий йил Бўстон шаҳарчасида истиқомат қилувчи Муқаддас Мамарасулова Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган бўлса, Қодирий Қоплонбек Сафаров “Мард ўғлон” Давлат мукофотини қўлга киритди. Эътиборли томони, уларнинг ҳар иккаласи O’zLiDeP фаоллари ҳисобланади.

Учрашув давомида сўзга чиққанлар, мамлакатимиз ривожини, халқимиз фаровонлигини белгилаб берадиган бунёдкорлик жараёнларининг бардавомлигига қатъий ишонч билдириб, партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Ш.Мирзиёевни қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот маркази

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+