Ишончли вакил Каттақўрғон шаҳридаги сайловчилар билан учрашди

29.09.2021, 17:05

Ишончли вакил Каттақўрғон шаҳридаги сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги Ишончли вакили Рустам Холмуродов Каттақўрғон шаҳрида яшовчи сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Тадбирда ишончли вакил сўзга  чиқиб, номзоднинг таржимаи ҳоли ва сиёсий фаолияти, Самарқанд вилоятида ҳоким бўлган кезларида ҳудудда амалга оширган ижобий ишларига алоҳида тўхталди.

Номзодимизнинг ўтган 5 йилда мамлакатимизда  таълим, саноат, иқтисодиёт, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида улкан ўзгаришларнинг ислоҳатчиси эканини қайд этар экан, номзоднинг кейинги 5 йилликка мўлжалланган дастурида аввало инсон омили, инсон қадрини улуғлаш энг устувор вазифа этиб белгиланганлигини алоҳида таъкидлади.

- Мен ўтган даврларни кўрган инсон сифатида айтаманки, олдинлари фақат халқ  тушунчаси бор эди, - дейди Рустам Холмуродов. -  Лекин бу халқнинг ичида аниқ инсонлар, кўрсатилган манзиллар йўқ эди. Халқ  умумий ва мавҳум тушунчага айланганди. Лекин кейинги беш йилдаги ислоҳотлар аниқ Инсонга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга. Тарихда биринчи марта мажбурий меҳнат бутунлай тугатилди. Инсон қадри, ҳуқуқи таъминланди. Ҳаёт сифати ортди. Инсоннинг қалбига қулоқ тутилди. Инсоннинг фарзанди учун билим олиш имконияти яратилди. Инсон учун иш ўрни очилди. Эҳтиёжмандларга уй-жой ажратилди. Сўз эркинлиги берилди. Мамлакатда бутунлай тугатилган тизим саноат корхоналари барпо этилди. Марказий Осиё бир бутунлигига тамал тоши қўйилди. Тошкент дипломатияси тушунчаси пайдо бўлди. Ўтган беш йил тарихга тикланиш ва тараққиёт йиллари бўлиб киришига ишонаман.

Тадбирда сўзга чиққанлар,   ўтган даврда юртимизда амалга оширилган ислоҳатлар ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётида ижобий ўзгаришлар ясаганлигини қайд этдилар.

Ишончли вакилининг Каттақўрғон шаҳридаги сайловчилари билан мулоқоти  кўтаринки руҳда  ўтиб, таассуротларга бой бўлди.

O’zLiDеP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    409
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+