Янги иқтисодиётни барпо этишга овоз берамиз!

29.09.2021, 17:15

Янги иқтисодиётни барпо этишга овоз берамиз!

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева Олмалиқ кон металлургия заводини эҳтиёт қисмлар билан таъминлаб берадиган Марказий-таъмирлаш механик заводидаги сайловчилар билан учрашди.

Бу ерда ишчонли вакил Раъно Турдибоевани завод директори Сергей Ларионов самимий қаршилаб, завод бўйлаб экскурсия ўтказаркан, бугунги кунда 2200 ишчи-ходим меҳнат қиладиган заводнинг фаолияти билан яқиндан таништирди.

Партия номзодининг вилоятдаги ишончли вакили Раъно Турдибоева бу ердаги учрашувда сайловчиларга  Шавкат Мирзиёевнинг келгуси беш йилга мўлжалланган сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини кенг тарғғиб қилди.

Сайловолди дастурининг “Илм ва инновацияларга асосланган янги иқтисодиётни барпо этиш” бандида келгуси беш йилда Олмалиқ кон-металлургия корхонасида қатор йирик лойиҳалар амалга оширилиши белгилангани ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Илм-фанни ривожлантириш асосида саноат тармоқларига энг замонавий технологияларни кенг жорий этиш дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши соҳа ривожини кўзлаб режалаштирилганини қайд этди.

Уларга мамлакат саноатини тараққий эттириш орқали халқнинг тўкин ҳаётини қуришни мақсад қилган Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлаб, овоз беришга чақирди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    485
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+