Фаол тадбиркорлик – фаровонлик омили

30.09.2021, 16:00

Фаол тадбиркорлик – фаровонлик омили

Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Пскент туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабида фаоллар, тадбиркорлар ва маҳаллий аҳоли вакилларидан иборат сайловчилар билан учрашди.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева йиғилганларга Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” номли сайловолди дастурининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилди.

Партия номзодининг ишончли вакили сўнгги беш йилда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизими тубдан такомиллаштирилгани ҳақида сўз юритди.

Номзоднинг сайловолди дастурида тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқот доирасида шакллантирилган 7 та йўналиш бўйича 60 га яқин янги ташаббус ва таклифларни назарда тутувчи дастур амалга оширилиши кўзланганини маълум қилди.

Мазкур дастур жойлардаги учрашувларда аҳоли вакиллари билан бўлган мулоқотларда келиб тушадиган фикр, муаммо ва таклифлар ҳисобига янада бойитилишини билдирди. Ўзларини қийнаётган муаммолар, ёки соҳа ривожига оид таклифлари бўлса, билдиришларини сўради.

Учрашувда сўз олган Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Бош вазир қабулхонаси мудири Матлуба Мирсоатова сўнгги беш йилда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлар, имтиёзлар соҳа ривожида катта аҳамият касб этганини таъкидлади. 

Сўз олганлар мамлакатимизда сўнгги беш йилда тадбиркорлик фаолиятига турли аралашувлар ҳамда тўсиқларнинг бартараф этилгани катта фойда берганини мамнуният билан қайд этишди.

Шавкат Мирзиёевнинг вилоятдаги ишончли вакили Раъно Турдибоева сайловчиларни келажак учун масъулиятни ҳис этган ҳолда сайловларда фаол қатнашиб, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватловчи муносиб номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга даъват этди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    406
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+