Янги иқтисодий тараққиёт учун овоз берамиз!

30.09.2021, 16:02

Янги иқтисодий тараққиёт учун овоз берамиз!

Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Раъно Турдибоева Пскентдаги " SAXOVAT BROYLER " МЧЖ корхонаси ишчи-ходимлари билан учрашди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, корхона паррандачиликка ихтисослашган бўлиб, унда биргина Пскент туманининг ўзида 550 дан ортиқ ишчи-ходимлар меҳнат қилади.

Корхона ички бозорга 2016 йилдан буён паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаради. Шу вақтга қадар 11 минг тоннадан ортиқ бройлер товуқ гўшти маҳсулотлари ичтеъмолга чиқарилган.

Номзоднинг сайловолди дастури билан яқиндан таништириб, унинг бандларида берилган устувор мақсад ва вазифаларни кенг атрофлича шарҳлади.

Шунингдек, сайловолди дастурида саноат ривожига алоҳида эътибор берилгани борасида тўхталиб ўтди.

Учрашув якунида ишончли вакил сайловчиларни 24 октябрда бўлиб ўтадиган сайловларда бефарқ бўлмасдан, фаол қатнашиб, унда Янги Ўзбекистонни иқтисодий тараққиёт йўлидан дадил етаклаб боришга қодир номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    356
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+