Ишончли вакил Ғузор ва Деҳқонободлик сайловчилар билан мулоқот қилди

30.09.2021, 16:06

Ишончли вакил Ғузор ва Деҳқонободлик сайловчилар билан мулоқот қилди

Учрашувларда кўп фикрлар билдирилади. Аммо “ярқ” этган фикр айтилса, у инсон тафаккурини янгилайди, ҳаётига мазмун олиб киргандек бўлади.  

Ўзбекистон Президентлигига ўтказилаётган сайлов жараёнларига қизғин тайёргарлик кўрилаётган шу кунларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал Демократик партиясидан кўрсатилган номзод – Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Қашқадарё вилояти бўйича ишончли вакили Темур Олимович Поёновнинг туманларда сайловчилар билан учрашувлари қизғин давом этмоқда. Ана шундай  учрашувлардан бири Ғузор туманидаги 1-ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида ташкил этилди. Темир Поёнов сайловчиларни Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли,  сайловолди дастури билан таништирар экан, ватанпарварлик ота-онасини ҳурматини жойига қўйишдан бошланишини алоҳида таъкидлади.

-Бугун мамлакатимизда инсон қадри давлат сиёсати даражасига кўтарилмоқда ва бунда ёшларнинг ота-оналарини ҳурмат қилиши, эъзозлашининг аҳамияти жуда катта,- деди Т. Поёнов. -Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида ҳам  инсон қадр-қимматини улуғлаш, инсонпарварлик ва халқпарварликка катта эътибор қаратилган. Миллий ўзлигимизни англасак, улуғ аждодларимиз шарафлаб келган бетакрор қадриятларимизни улуғласак, ўзимиз барпо қилаётган  Янги Ўзбекистон остонасига тезроқ қадам қўямиз. Барчангизни ана шундай улуғвор ғояларни илгари сураётган, юрт истиқболи ва тараққиётини юксалтиришга бел боғлаган Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақираман.

Учрашувда сўзга чиққанлар ҳам партиядан Ўзбекистон Президентлигига номзоди қўйилган  Шавкат Мирзиёевнинг фаолиятига юксак баҳо беришди ва сайловда унга якдиллик билан овоз беражакларини айтиб ўтишди.

Худди шундай учрашув Деҳқонобод туманидаги  Болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

  OzLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    321
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+