Ишончли вакил олий таълим ўқитувчиларини байрам билан қутлади

30.09.2021, 16:16

Ишончли вакил олий таълим ўқитувчиларини байрам билан қутлади

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш.Мирзиёевнинг ишончли вакили Қ.Санақулов Навоий Давлат Кончилик институтининг устоз-мураббийлари даврасига бориб, уларни 1 октябрь ўқитувчилар куни билан қутлади.

Шунингдек, табрик ва дил изҳорлари давомида ишончли вакил  яқин беш йилликда ўқитувчи мақомининг оширилганлиги, ўрта ва олий таълим соҳасидаги ўзгаришлар ва олий таълим қамровининг ўсиши тўғрисида  гапирди.

Маълумотларга кўра,16 та хорижий давлатларнинг 60 дан ортиқ олий таълим муассасалари, компаниялари ва илмий-тадқиқот муассасалари билан узвий алоқа ўрнатиб, ушбу алоқалар дорасида ташкил этилган қўшма таълим дастурлари асосида Украинанинг “Днепр политехника” Миллий Техника университети, Беларусь Давлат Технология университети, Беларусь Миллий Техника университети, Қозон Федерал университети, Владимир Давлат университетлари билан 7 та бакалавриат таълим йўналиши бўйича 2+2 схема асосида ва 2 та магистратура мутахассисликлари бўйича 1+1 схема асосида ўқув жараёнини ташкил этган мазкур олий таълим даргоҳида айни пайтда  240 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият олиб боради. Уларнинг 29 нафари фан доктори ва профессорлар, 70 нафари фан номзоди ва доцентлар бўлиб, илмий салоҳият 41,2 %ни ташкил этади.

- Бу ўқув маскани Республикамиздаги энг ҳашаматли ва энг салоҳиятли олий ўқув юрти ҳисобланади. Ишонамизки, институт жамоаси Янги Ўзбекистон раҳбарлигига кўрсатилаётган номзодлар ичида  энг муносибини танлайди ва сайловларда фаол иштирок этади, - деди Қ Санақулов .

Тадбир иштирокчилари ишончли вакил сўзларини олқишлаган ҳолда, мамлакатимизда қизғин тус олган сайлов жараёнларига бефарқ эмасликларини билдиришди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    666
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+