Тошлоқликлар халқчил ғоялар учун овоз беради

30.09.2021, 16:42

Тошлоқликлар халқчил ғоялар учун овоз беради

Тошлоқ туманидаги 2-умумтаълим мактабида O‘zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Энахон Сидиқованинг Тошлоқлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Ишончли вакилга партия вилоят Кенгаши раиси Раҳматулло Камолов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева, партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Аҳмадали Тешабоев ҳамроҳлик қилдилар.

Номзоднинг таржимаи ҳоли, фаолияти, сайловолди дастуридан сўнгги беш йиллик фаолияти давомида вилоятда амалга оширилган ислоҳотлар акс этган видеоролик намойиш этилди.

- Дастурдаги устувор вазифалар Янги Ўзбекистонни куришдаги мураккаб, шарафли йўлнинг ибтидосидир. Улар замирида инсон қадри турганини англаш қийин эмас. Учрашувларда юрт ривожи, халқ фаровонлигига йўналтирилган мақсадларни илгари сураётган номзодимизнинг сўнгги беш йилликдаги ислоҳотларидан розиликка гувоҳ бўляпмиз, - дейди Ишончли вакил Энахон Сидиқова.

Шунингдек, тадбирда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева 28 сентябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг Фарғоналик сайловчилар учрашувида Фарғонада, водийда ягона Болалар кардио-хирургия маркази ташкил этилиб, туғма юрак нуқсони бор, юқори технологик операцияга муҳтож болаларни замонавий эндоваскуляр йўл билан  хирургик даволаш йўлга қўйилиши таъкидланганини айтиб ўтди.

Қувонарлиси, бу борада барча даволаш амалиётлари бюджет ҳисобидан амалга оширилади. Шу ва бу каби бўлажак ислоҳотлар сўз олганлар томонидан фахр билан тилга олинди.

Шунингдек, Ишончли вакил Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигида, Тошлоқ туманидаги 22-болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам туман фаоллари билан мулоқот қилди. Бундан ташқари, «Оқ олтин» тўйхонасида туман халқ таълими соҳаси фидойилари билан ҳам учрашиб, уларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни байрами билан табриклади.

Тадбирларда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастур йўналишларининг энг қайноқ режаларига тўхталиб, Ўзбекистонда инсон қадрини янада юксалтириш, халқимиз турмуши фаровонлигини бунданда ошириш, “давлат – инсонлар учун” деган халқчил ғояни тўла амалга татбиқ қилиш номзоднинг пировард мақсади эканлигини қайд этилди.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    426
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+