Қўшкўприкликлар бунёдкорлик ва янгиланишлар жараёнини изчил давом эттиришни қўллаб-қувватлашларини билдирди

30.09.2021, 16:46

Қўшкўприкликлар бунёдкорлик ва янгиланишлар жараёнини изчил давом эттиришни қўллаб-қувватлашларини билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков Шароф Рашидов туманидаги “Қўшкўприк” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиётов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, нуроний кексалар, электорат вакиллари ва ёшлар иштирок этдилар.

Дастлаб, иштирокчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ва Сайловолди дастуридаги устивор йўналишлар таништириб ўтилди.

Учрашув чоғида сўзга чиққанлар сўнгги йилларда узоқ вақт давомида кўпчиликни қийнаб келаётган муаммолар бартараф этилганини, бунда партиядан кўрсатилган номзод, Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатида сиёсий иродасини намойиш этганини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Жумладан, мактаб ўқувчилари ҳамда олийгоҳ талабалари, ўқитувчиларни қишлоқ хўжалик ишларига мажбурий жалб этишга чек қўйилгани, “Одамлар давлат идораларига эмас, давлат идоралари одамларга хизмат қилиши керак”, деган ғоя кундалик ҳаётимизга чуқур кириб бораётгани, камбағаллик расман тан олиниб уни бартараф этишга киришилгани, таълим соҳасида оламшумул ўзгаришлар рўй бераётгани, “Обод маҳалла”, “Обод қишлоқ” дастурлари йиллар давомида юртдошларимиз орзу қилган улкан бунёдкорлик жараёнини қишлоқларимизга, маҳаллаларга олиб киргани, бу дастурлар доирасида кўплаб дардли муаммоларга ечим топилганини айтиб ўтишди.

Диққатга сазовор томони, номзоднинг Сайловолди дастурида илгари сурилган мақсад ва вазифалар ҳам энг аввало инсон манфаатларига, инсон қадрини улуғлашга қаратилгани билан қадрли экани таъкидланди.

Йиғилиш иштирокчилари бунёдкорлик ва янгиланишлар жараёнини изчил давом эттириш учун овоз беришларини айтиб ўтар эканлар, барчани O’zLiDeP кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

        O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    406
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+