Ишончли вакил бекободлик сайловчилар билан мулоқот қилди

02.10.2021, 13:13

Ишончли вакил бекободлик сайловчилар билан мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева Бекобод туманидаги 16-болалар мусиқа ва санъат мактабида ўзининг навбатдаги сайловолди ташвиқотини бошлади.

Сайловолди ташвиқот учрашувида фаоллар, маҳаллий Кенгаш депутатлари, маҳаллий аҳоли вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишмоқда.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева сайловчиларга Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” номли сайловолди дастурини содда ҳаётий мисоллар орқали халқчил тилда бандма-банд изоҳлаб берди.

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурининг туб замирида энг аввало, инсон омили ётганига алоҳида тўхталди.

Партия номзодининг ишончли вакили Раъно Турдибоева йиғилганларни 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловларда ўзларининг сайлов ҳуқуқидан унумли фойдаланиб, келажак авлодлар олдидаги масъулиятларини чуқур англаб,  Янги Ўзбекистон тараққиёти учун Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    299
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+