Депутатлар номзоднинг дастурини энг чекка маҳаллаларгача тарғиб қилмоқда

02.10.2021, 13:24

Депутатлар номзоднинг дастурини энг чекка маҳаллаларгача тарғиб қилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ибрагимова Бувайда туманидаги Инғирчоқ, Додхо, Маслаҳат, Жийдали ва Жалоер МФЙларида бўлиб, O'zLiDePдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури ва унда илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар билан сайловчиларни таништирди.

Депутатга партиянинг туман Кенгаши раиси Дилноза Нурматова ҳамроҳлик қилди.

Тарғибот тадбирларида “Инсон қадри учун” шиори устуворлик қилиб, Шавкат Мирзиёевнинг дастурида инсон қадри улуғлиги, аҳоли турмушини янада яхшилаш ва барча олиб бориладиган ислоҳотлар инсонлар манфаати учун ҳизмат қилиши ҳақида гапирилди.

24 Октябрь куни барча фуқаролар ўзлари кўтаринки кайфиятда сайловда қатнашишлари ва тинчлик учун, яхши ҳаёт учун муносиб номзодга овоз беришга чақирилди.

  • Кўрилди
    432
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+