Янги Ўзбекистонда таълим тараққиёти учун овоз берамиз!

02.10.2021, 13:26

Янги Ўзбекистонда таълим тараққиёти учун овоз берамиз!

Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятидаги ишончли вакили Раъно Турдибоева сайловолди ташвиқот учрашувлари дорасида Бекобод тумани “Бўстон” МФЙдаги “PROGRESS and RESULT” номли хусусий мактабда бўлди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур хусусий мактаб 500 ўринли бўлиб, таълим  масканида 1-синфдан 11-синфгача ўқитилади. Бугунги кунда мактаб ўқувчилари сони 350 нафарни ташкил этади. Таълим даргоҳида 35 нафар педагог фаолият юритади.

Ишончли вакил бу ерда ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шароитлар, мактабдаги синф хоналарининг жиҳозланиши билан яқиндан танишди.

Мактаб жамоасини “Устоз ва мурабиийлар куни” муносабати билан табрикларкан, мана шундай машаққатли, масъулиятли ишларида куч-қувват, сабр ва матонат, баркамоллик тилади.

Ишончли вакил Раъно Турдибоева таълим масканидаги сайловчиларга Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон – инсон қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир” номли сайловолди дастури, унда мамлакат таълим тизимини тараққий эттиришда устувор бўлган вазифаларни батафсил шарҳлаб берди.

Учрашувда сўз олган Бекобод тумани тарғибот гуруҳи раҳбари,  “Шуҳрат” ҳамда “Мўътабар аёл” медаллари соҳибаси Фарида Юлдашева 38 йилдан буён шу даргоҳда фаолият юритиб келгани, аммо, ўқитувчи бунақа қадр топган давр бўлмаганини эътироф этди.

 Ҳар бир фуқарога давлат томонидан бепул касб-ҳунар ўргатилиши катта эътибор ва ғамхўрлик намунаси эканини таъкидлади.

Янги Ўзбекистонниг тамал тошини қўяётган, инсоннинг тақдирига бефарқ эмаслик, унинг қадрини юксалтиришни олий мақсад қилиб олган муносиб номзодга овоз беришга чақирди.

Партия номзодининг ишончли вакили Раъно Турдибоева йиғилганларни 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловларда фаол қатнашишга ундади.

Ўз сайловолди дастурида Янги Ўзбекистонда таълим сифатини оширишни устувор вазифа қилиб белгилаган ўзбек халқининг шижоатли, садоқатли фарзанди Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    213
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+