Ишончли вакил ҳарбийлар билан учрашди

02.10.2021, 13:29

Ишончли вакил ҳарбийлар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлардаги зобит ва аскарлар билан учрашди.

Учрашувда шунингдек, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ҳам иштирок этдилар. Учрашув давомида ишончли вакил йиғилганларни cайловолди дастуридаги устивор йўналишлар билан таништириб ўтди.

Маълумки, сўнгги йилларда  ислоҳотлар ҳарбий соҳада ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда. Терроризм, экстремизм хавфининг кучайиши, айниқса, қўшни Афғонистондаги нотинчлик  Қуролли Кучларимиз олдига Ватан сарҳадларининг мустаҳкамлигини, осмонимиз мусаффолигини, эл-юртимиз тинчлигини сақлашдек муқаддас вазифани қўймоқда. Бу вазифани адо этиш учун бугунги кунда армиямиз энг замонавий қурол аслаҳа билан таъминланган. Ҳарбий мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш борасида салмоқли ишлар қилинмоқда. Зобит ва аскарларимизнинг ижтимоий ҳимояси давлатимизнинг доимий эътиборида. Бугун Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш ҳар бир ўзбек йигитининг орзусига айланган. Энг муҳими, армиямиз Олий бош қўмондон ва халқимиз томонидан қўйилган ҳар қандай жанговор топшириқларни бажаришга қодир.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиядан кўрсатилган номзоднинг Сайловолди дастурида ҳам хавфсизлик ва очиқ, прагматик фаол ташқи сиёсат юритишга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб,  чегараларимиз хавфсизлиги замонавий коммуникация воситалари ва техник иншоотларни кенг қўллаш орқали янада мустаҳкамланиши таъкидлаб ўтилган.

Учрашув давомида сўзга чиққанлар, Ватанни мардлар қўриқлашини, армиямиз ҳар қандай ташқи хавф хатарни бартараф этишга, халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини кўз қорачиғидек асрашга қодир эканини таъкидладилар.

Йиғилиш иштирокчилари барчани Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDeP кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

        O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

vатбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    534
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+