Ишончли вакил Самарқанд туманидаги сайловчилар билан учрашди

02.10.2021, 13:37

Ишончли вакил Самарқанд туманидаги сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги Ишончли вакили Рустам Холмуродов Самарқанд туманидаги  сайловчилар билан учрашди.

Учрашув аввалида сўнгги 5 йилда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида бир қанча ютуқларга эришган ёшларнинг фикрлари акс этган видеоролик намойиш этилди.

Тадбирда Ишончли вакил сўзга чиқиб, ўтган 5 йил давомида юртимизда таълим, тиббиёт, иқтисодиёт, саноат, қишлоқ хўжалиги, коммунал ва ижтимоий соҳаларда  амалга оширилган улкан ислоҳотлар ҳақида гапирди.

- Ҳар бир соҳанинг калити таълим. Таълимга эътибор йўқ экан, тиббиёт ҳам, қишлоқ ҳўжалиги, иқтисодиёт, тадбиркорлик, қўйинки, барча соҳа таназзулга учрайди. Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 2016 йил Президент лавозимига сайлангандан бошлаб биринчи навбатда таълимга эътибор қаратди. Болаларни боғча ёшдан тарбиялаш, мактабларни қуриш, таъмирлаш, олий таълим муассасаларини кўпайтириш бўйича кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширди. Қўшни давлатлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланди. Тадбиркорликка кенг йўл очилди. Шунинг эвазига халқимизнинг яшаш сифат даражаси ортди, - деди Рустам Холмуродов.

Тадбирда сўзга чиққанлар, кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижобий самараси, Ўзбекистондаги  ҳар бир хонадонга кириб борганлигини, ҳар бир юртдошимиз тақдирига ўзгаришлар олиб кирганлиги эътироф этди. Жумладан Самарқанд туманида “Навобод наслли парранда” фермер хўжалиги раиси Ҳайдар Ўроқов сўзга чиқиб, кейинги йилларда  яратилган имкониятлардан фойдаланиб, тадбиркорлик соҳасидаги ютуқлари билан ўртоқлашар экан, 2016 йилдан буён соҳани қўллаб-қувватлаш борасидаги кенг кўламли ислоҳотлар боис  фермер хўжалигидаги  ишчи ўринлари сони 10 баробарга ортганлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар, маҳаллаларга берилаётган эътибор, аҳоли саломатлиги, тиббиёт, мактаб ва мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотлардан мамнун эканлигини айтиб, Янги Ўзбекистонда бошланган улкан ислоҳотларни давом эттириш учун Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақиришди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    559
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+