Сайловолди тарғибот тадбирлари энг чекка ҳудудларгача ўтказиляпти

02.10.2021, 13:41

Сайловолди тарғибот тадбирлари энг чекка ҳудудларгача ўтказиляпти

"Инсон қадри учун" шиори остида аҳоли ўртасида Ўзбекистон Респубоикаси Президентлигига O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат  Мирзиёевнинг сайловолди дастури тарғиботи Фарғона вилояти бўйлаб давом этмоқда.

Ана шундай учрашувлардан бири Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалла  фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ходжаева иштирок этиб, Шавкат Мирзиёевнинг аввалги ва ҳозирги фаолиятининг асосий жиҳатларини таҳлил қилди, номзоднинг сайловолди дастуридаги асосий мазмун-моҳияти хусусида сўз юритди. Шунингдек, номзоднинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» асарини ҳам қисқача шарҳлаб берди.

Учрашув давомида маҳалла фаоллари сўз олиб амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси чинакамига инсон қадр-қиммати, мамлакат ривожи ва эртанги  келажаги  учун хизмат қилаётганлигини  таъкидладилар.

Маҳалла фахрийси Джура Хаджақулов сўзга чиқиб кечаги ва бугунги Ўзбекистонда ўзи кўрган кечирган йиллари тимсолида сўзлаб бераркан, бугунги Ўзбекистон учун номозднинг ислоҳотлари қанчалар муҳимлигини эътироф этди. Сайловолди дастуридаги ҳар йўналишда олдиндаги қудратли мамлакатни тасаввур эта олганини таъкидлади.

Кўтаринки ва чинакам ватанпарварлик руҳида ўтган учрашув сўнггида сайловчилар ўзлари танлаган ва Ватан тақдири учун муносиб номзодга овоз беришларини билдирдилар.

  • Кўрилди
    561
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+