Ишончли вакил Мўйноқлик фахрий нуронийлар билан мулоқот қилди

04.10.2021, 16:46

Ишончли вакил Мўйноқлик  фахрий нуронийлар билан мулоқот қилди

Ш.Мирзиёевнинг  Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили Абат Данияров Қорақалпоғистон Республикасининг энг чекка туманларида  ҳам  сайловчилар билан учрашмоқда.

Ана шундай учрашувларнинг бири Мўйноқ, Қўнғирот ва Қонликўл туманларида ҳам кўтарингки рухда ташкил қилинди. 

Ишончли вакилнинг дастлабки учрашуви мўйноқлик маҳалла фаоллари ва  фахрий нуронийлар билан учрашувдан бошланди. 

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастуридаги муҳим устувор йўналишлар тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтди.

Учрашувда сўзга чиққанлар Сайловолди дастур билан биргаликда ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос ривожлантириш дастурлари хусусан, Қорақалпоғистон Республикасини кейинги 5 йилликда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда қилиниши зарур бўлган ишлар хусусида сўз юритдилар.

Айниқса Орол бўйи минтақасида истиқомат қилувчи аҳолининг турмуш фаровонлигини янада яхшилиш, ҳудуд аҳолисини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилиб, изчил ишлар амалга оширилди.

Ҳозирги кунда ҳам Мўйноқ туманига бўлган эътибор катта. Масалан, жорий йилнинг 21 сентябрь куни Президентликка номзод Ш.Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашганида Мўйноқ туманида  яшовчи ҳар бир оилага 5 млн сўмдан бир марталик ёрдам пули тарқатилиши таклифини билдирди.

Номзодимизнинг сайловолди дастурида оғир экологик шароитга қарамасдан, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган  Қорақалпоғистон Республикасини, унинг барча шаҳар, туман ва овулларини комплекс тарзда ривожлантириш, меҳнаткаш ва матонатли, оқкўнгил ва бағрикенг қорақалпоқ элининг ҳаётини обод ва фаровон этишга ҳар қачонгидан ҳам устувор аҳамият қаратилиши белгиланган.

Бизнинг олий ва эзгу мақсадимиз – биргаликдаги фидокорона меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистон таркибида Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир.

Ишончли вакилнинг учрашуви Қўнғирот тумани  маданият марказида ҳам ташкил қилинди. Унда туман кенгаши депутатлари, кекса нуроний фахрийлар, устоз мураббийлар, ёш сайловичлар ва кенг жамоатчилик қатнашди.

Мулоқотда қўнғиротлик ёшларнинг фикр ва таклифлари тингланди. Ишончли вакилнинг учрашуви Қонликўл туманида  ҳам давом этди.      

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2021
  • Кўрилди
    380
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+