Ишончли вакил Қ.Санақулов нуроталик сайловчилар билан учрашди

04.10.2021, 16:51

Ишончли вакил Қ.Санақулов нуроталик сайловчилар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ш.М.Мирзиёевнинг ишончли вакили Қ.Санақулов нуроталик сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда сўнгги беш йилда туманда халқни рози қилиш йўлида олиб борилган кенг кўламли ишлар, давлат дастурлари ижроси, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш натижалари бўйича мулоҳазалар билдирилди. 

Жумладан, сўнгги йилларда туманда 12 та мактаб, 11 та боғча,  5 та тиббиёт муассасаси, 49 та маданият ва спорт объектлари янгидан қурилган, "Обод қишлоқ” дастури доирасида 115 миллиард сўм маблағ ҳисобига "Чуя”, "Сойкечар”, "Деҳибаланд”, "Саиджон Эшон”, "Янгиобод”, "Қизилча” ва "Темирқовуқ” қишлоқлари намунали даражага  келтирилган.

"Чашма” тарихий меъморий мажмуаси ва унинг атрофида 110 миллиард сўмлик ободонлаштириш-қурилиш ишлари олиб борилиб, "Қорақарға” довони ҳудудидаги йўл 71 миллиард сўмга реконструкция қилинган.

Бундан ташқари, ўтган давр мобайнида туманда каштачиликка алоҳида эътибор қаратилиб, Нурота каштачилик маҳсулотлари экспорти йўлга қўйилган, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари сони 3 баробарга кўпайтирилган.

Сўнгги йилларда туманда 776 миллиард сўмлик 410 та лойиҳа амалга оширилиб, 2354 та янги иш ўрни яратилган, 19 та хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхоналар фаолияти йўлга қўйилган.

Бу каби улкан ютуқлар борасида сайловчилар ҳам фикр билдиришиб, ўз чиқишларида ўтказилган ислоҳотлардан рози эканликларини таъкидлашди.

Шундан сўнг ишончли вакил учрашув иштирокчиларини Президентликка номзод Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастури билан бандма-банд таништириб, номзоднинг келгусида амалга оширишни мўлжаллаётган ишлари тўғрисида гапирди.

Қизғин кутиб олинган сайловолди дастурнинг Нурота тумани тараққиётига дахлдор тарафлари алоҳида эътироф этилди.

-Бу йилги сайлов жараёнлари аввалги сайловлардан бутунлай фарқ қилмоқда. Одамлар, одамларнинг дунёқараши ўзгарган. Ишончли вакилларнинг бугунгидай учрашувлари бизнинг тўғри танловимизга катта ёрдам беради, - деди тадбиркор С.Зокиров.

Тадбир сўнггида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати, шоира А. Тулегенова ҳам сўзга чиқиб, Нурота замини ва халқига ўз эҳтиромини шеърий мисралар билан изҳор этди ва сўзининг якунида  барча йиғилганларни сайлов кунига қадар номзодларнинг сайловолди дастурларини чуқур ўрганиб ва таҳлил этиб, тўғри танловни амалга оширишга чақирди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    426
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+